Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кике Сетьен ташкил қилган жамоавий кечки овқатга «Барселона»нинг икки ўйинчиси келмади

Кике Сетьен ташкил қилган жамоавий кечки овқатга «Барселона»нинг икки ўйинчиси келмади

Фото: «sports.ru»

«Барселона»нинг янги бош мураббийи Кике Сетьен жамоа футболчилари ва ходимлари учун кечки овқат уюштирди, деб хабар берди «Catalunya Radio».

Манбанинг сўзларига кўра, ушбу ташаббус испаниялик мутахассиснинг ўзидан чиққан. Унинг фикрича бу жамоани янада кўпроқ бирлаштиришга ёрдам беради ва футболчилар ҳамда ходимларнинг яқин алоқалари клубнинг умумий мақсадларига эришишда ёрдам беради.

Ушбу учрашувдан олдин Сетьен ёпиқ машғулот ўтказди. Мураббий, шунингдек, жамоа етакчиси Лионель Месси билан илиқ гаплашган ва барча футболчилар юқори кайфиятда бўлган. Кечки овқатга икки ўйинчи келмади: яқинда тиззасини операция қилдирган Луис Суарес ва Қатарда жароҳатини тиклаётган Усмон Дембеле.

«Барселона» 19 турда 40 очко тўплаган ҳолда Ла Лига турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг