Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Калинич: «Раҳмат, бироқ мен Россияда ўйнаганим йўқ»

Калинич: «Раҳмат, бироқ мен Россияда ўйнаганим йўқ»

Фото: «Russian.rt.com»

Хорватия терма жамоаси ва Италиянинг «Фиорентина» клуби ҳужумчиси Никола Калинич ЖЧ-2018 да иккинчи ўрин учун тақдим этилган кумуш медални қабул қилмади, деб хабар берди «Газета.ru».

У жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи биринчи ўйинидан сўнг Хорватия терма жамоасидан четлатилган эди.

«Раҳмат, бироқ мен Россияда ўйнаганим йўқ», — «Kuris.rs» Калиничдан шундай иқтибос келтирган.

Калинич Нигерия терма жамоасига қарши кечган биринчи ўйинда жароҳатини важ қилиб захирадан майдонга тушишни истамаганди. Шундан сўнг бош мураббий Златко Далич ҳужумчини миллий терма жамоадан четлатганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг