«Женоа» ҳужумчиси А Сериянинг январь ойидаги энг яхши футболчиси бўлди
Италия А Серияси футболчилар ассоциацияси расмий твиттери январь ойининг энг яхши футболчисини эълон қилди, деб хабар бермоқда «Трибуна».
Унга кўра, «Женоа» форварди Маттиа Дестро А Сериянинг якунланган ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди. Ой лауреати А, B, С Серия жамоалари сардорлари ўртасида ўтказилган овоз бериш якунларига кўра аниқланган.
Маълумот учун, 29 ёшли италиялик ҳужумчи А Серия жорий мавсумида 16 ўйинда 9та гол муаллифига айланди. Шундан 5таси январь ойида киритилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter