Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЖЧ-2018. Бельгия кутилганидек йирик ғалаба билан бошлади

ЖЧ-2018. Бельгия кутилганидек йирик ғалаба билан бошлади

ЖЧ-2018 G гуруҳи биринчи турида Бельгия терма жамоаси Сочида Панама билан тўқнаш келди. Ўйинда, кутилганидек, Бельгия устуликка эга бўлиб, йирик ҳисобдаги ғалабага эришди.

Ўйиннинг биринчи бўлимида гол киритилмаган бўлса-да, иккинчи бўлимнинг стартида Мертенс супергол билан ҳисобни очди. Голдан руҳланган Бельгия терма жамоаси футболчилари олдинга юришда давом этди. 69- ва 75-дақиқаларда Ромелу Лукаку дубль қайд этиб, якуний ҳисобни таъминлади.

Ушбу ўйинда кутилганидек Бельгия катта устунликка эга бўлди ва фаворитлар қаторида эканлигини исботлай олди.

ЖЧ-2018, G гуруҳи

Бельгия – Панама 3:0 (0:0, 3:0)

Голлар: 1:0 – 47 Мертенс, 2:0 – 69 Лукаку, 3:0 – 75 Лукаку.

Бельгия: Куртуа, Боята, Вертонген, Менье, Алдервейрелд, де Брюйне, Феррейра Карраско (Дембеле, 74), Витцель (Шадли, 90), Азар, Мертенс (Азар, 83), Лукаку.

Панама: Пенедо, Торрес, Дэвис, Мурильо, Эскобар, Годой, Гомес, Купер, Барсенас (Торрес, 63), Родригес (Диас, 63), Перес (Техада, 73).

Огоҳлантиришлар: Менье (14), Дэвис (18), Барсенас (45), Купер (49), Мурильо (51), Годой (57), Вертонген (59), де Брюйне (88).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг