Жавоҳир Сиддиқов яна «Пахтакор»га қайтди

Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жавоҳир Сиддиқов ижара асосида «Пахтакор»га ўтди.
22 февраль куни «Қўқон-1912» жамоаси футболчилари Тошкентда норматив топширишди, унда Сиддиқов қатнашмади. Куннинг иккинчи қисмида эса футболчи «шерлар» жамоаси машғулотларида иштирок этди, деб хабар бермоқда «Tribuna.uz».
22 ёшли ушбу футболчи «Пахтакор» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2016 йилда ижара асосида «Қўқон-1912» жамоасига ўтганди, кейинчалик қўқонликлар футболчининг трансфер ҳуқуқини сотиб олишганди.
Осиё Кубогидаги иштирокидан кейин Сиддиқовга хориж клубларидан ҳам таклифлар бўлганди, аммо у ОЧЛ йўлланмаси қўлга киритилгач, «Пахтакор» таклифини қабул қилгани айтилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter