Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жалоловнинг рақиби 2 раунд ҳам чидаб беролмади. Чоракфиналда азалий рақиб дуч келади

Жалоловнинг рақиби 2 раунд ҳам чидаб беролмади. Чоракфиналда азалий рақиб дуч келади

Тошкентда бокс бўйича жаҳон чемпионати ўтказилмоқда.

Кечаки жангларда Баҳодир Жалолов рингга кўтарилди. Токио олимпиадаси ғолиби австралиялик Теремоанани 2-раунддаёқ техник нокаутга учратиб, кетма-кет иккинчи ғалаба билан чоракфиналга йўлланма олди. Бу босқичда унга қозоғистонлик Қамшибек Конкабаев дуч келади.

ЖЧ-2023. Ўзбекистонлик боксчиларнинг 7 май кунги иштироки:

57 кг. Абдумалик Халоков - Чарли Сениор (Австралия) – 5:0 ғалаба.

75 кг. Аълохон Абдуллаев – Менг Янг Жао (Хитой) – 5:0 ғалаба.

51 кг. Ҳасанбой Дўсматов - Саид Мортажи (Марокаш) – 5:0 ғалаба.

+92 кг. Баҳодир Жалолов - Теремоана Теремоана (Австралия) – 2-раундда техник нокаут.

Бугун, 8 май куни рингга чиқадиган боксчилар рўйхати ҳам эълон қилинди. Улар орасида ўзбекистонлик боксчилар ҳам бор.

Бугун рингга кўтариладиган ўзбек боксчилари:

-54 кг: Ойбек Жўраев - Тамир Галанов (Сербия) (Б ринг, 14:55дан сўнг)

-92 кг: Лазизбек Мулложонов - Гиорги Тчигладзе (Грузия) (А ринг, 16:10дан сўнг)

-48 кг: Шодиёр Мелиқўзиев - Санжар Ташкенбай (Қозоғистон) (Б ринг, 18:10дан сўнг)

-60 кг: Мужибилло Турсунов - Муҳаммад Ҳамуд (Марокаш) (Б ринг, 19:10дан сўнг)

-86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев - Сагиндик Тагамбай (Қозоғистон) (А ринг, 20:10дан сўнг)

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг