Люис Ҳэмилтон фамилиясини ўзгартиради
«Формула-1»нинг янги мавсумидан «Mercedes» жамоаси шарафини Люис Ҳэмилтон-Ларбалестер номли пойгачи ҳимоя қилади.
Етти карра жаҳон чемпиони ўз номига онасининг қизлик фамилиясини қўшади.
«Спорт-Экспресс» ёзишича Люис Ҳэмилтон янги ҳужжатларини расмийлаштиришни бошлаган.
«Ҳэмилтонларга шараф келтириш менга доим ғурур бағишлаган. Бироқ онамнинг фамилиясини (Ларбалестер) ҳам шарафлашни истайман. Аёллар турмушга чиқаркан, кўпинча фамилияларидан жудо бўлиши — адолатдан эмас», — таниқли спортчи ўз қарорини шундай изоҳлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter