Жаҳон спорти тарихидаги энг яхши олийжаноблик (видео)
Испаниялик триатлет Диего Ментрида рақибига медални қурбон қилди. Унинг хатти-ҳаракати «жаҳон спорти тарихидаги энг яхши олийжаноблик» деб тан олинди, дея хабар берди «МИР 24».
Испаниянинг Сантандер шаҳрида мусобақа пайтида финишга бир неча метр қолганда бутун масофани олдинда босиб ўтган ва учинчи ўринга даъвогарлик қилган британиялик Жеймс Тигль бурилишда адашиб қолди ва бошқа томонга югуриб кетди. Ментрида уни қувиб ўтди, бироқ финиш чизиғи олдида тўхтаб, Жеймсни кутиб турди ва бронза медалини рақибига тортиқ қилди.
Бир неча кундан сўнг мусобақа ташкилотчилари Ментридани хатти-ҳаракати учун медаль ва пул мукофоти билан тақдирлашга қарор қилишди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter