Жаҳон чемпионига Tracker машинаси берилди
Бокс бўйича жаҳон чемпиони, 52 кг. вазн тоифасидаги Шаҳобиддин Зоиров ҳамда унинг мураббийи Истам Кабиновга Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев Сhevrolet Tracker автомобилларини топширди.
Жаҳон чемпиони ва унинг мураббийини тақдирлаш маросими «Арк» қўрғонида бўлиб ўтди.
— 2016 йилги Рио Олимпиадасида ҳамда 2018 йилги Осиё ўйинларида юксак натижага эришган эдим. Екатеринбургда кечган муросасиз ва шиддатли баҳслар ҳам омад келтирди. Бу ютуқ ва муваффақиятларим ортида мен учун ҳамиша дуода бўлган ота-онам ва мени қўллаб турган Ватаним бор. Улар олдида, шунингдек, мени доимо жангларга шиддаткор киришимда куч бағишлаган мураббийим олдида таъзимдаман. Ғалабаларим сизлар учун! — деди Шаҳобиддин Зоиров “Арк” қўрғонида тўпланган мухлисларига.
21 сентябрь куни Екатеринбургда ўтган жаҳон чемпионатида Зоиров олтин медалга эга чиққанди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter