Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жаҳон чемпиони рекорд суммага АПЛга йўл олмоқда

Жаҳон чемпиони рекорд суммага АПЛга йўл олмоқда

Лондоннинг «Челси» клуби аргентиналик ярим ҳимоячи Энцо Фернандесни ўз сафига қўшиб олмоқда.

АПЛ жамоаси 22 ёшли ярим ҳимоячи учун «Бенфика»га 121 миллион евро тўлайди. Футболчи билан 2031 йилнинг ёзига қадар шартнома имзоланади. Клублар ҳозирча бу келишувни эълон қилгани йўқ.

105 миллион фунт инглиз футболи учун рекорд харид ҳисобланади. Бунгача рекорд Жек Грилишнинг трансферига тегишли эди, футболчи учун «Манчестер Сити» 100 миллион фунт тўлаганди.

Фернандес ушбу мавсумда «Бенфика»да порлаш билан бирга, Жаҳон чемпионати кашфиёти ҳам бўлди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг