Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жаҳон чемпионатида қатнашаётган камерунлик тўрт нафар гандболчи қиз йўқолиб қолди

Жаҳон чемпионатида қатнашаётган камерунлик тўрт нафар гандболчи қиз йўқолиб қолди

Фото: «Getty Images»

Испания мезбонлик қилаётган аёллар ўртасидаги гандбол бўйича жаҳон чемпионатида фавқулодда ҳодиса юз берди. Камерун терма жамоасининг тўрт нафар спортчиси йўқолиб қолди, дейилади «Вести» хабарида.

Пайшанба, 9 декабрь тонгида спортчилар коронавирус тестини топширишган. Бироқ камерунлик Амели Севани Мвуа, Апполин Мишел Абена Экобена, Ясмин Йотчум ва Жодел Кларис Мажуфанг тест топширишга келмаган. «Championat.com» ёзишича, бир кун аввал кечки пайт тўрт қиз меҳмонхонадан чиқиб, таксига ўтиришган ва номаълум йўналишда кўздан ғойиб бўлишган. Шундан бери уларни ҳеч ким кўрмаган.

Камерун терма жамоаси 3 декабрь куни гуруҳ босқичида Россия терма жамоасига қарши ўйнаб, 18:40 ҳисобида мағлубиятга учраганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг