Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жаҳон чемпионатида ўсмирларимизга тенг келадигани топилмади

Жаҳон чемпионатида ўсмирларимизга тенг келадигани топилмади

Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида қиличбозлик бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасининг қиличбозлари энг яхши натижага эришди.

Абдукаримбеков Сардор жаҳоннинг энг зўр қиличбозлари билан кескин кураш олиб бориб, кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди.

Яна бир вакилимиз Уракбаев Алпамис финалда жамоадаги ҳамюртига имкониятни бой бериб, жаҳон чемпионатининг кумуш медали совриндори бўлди.

Қизлар ўртасида Фернанда Эррера ва Жаксибаева Наргиза бронза медалларини қўлга киритди.

Таъкидлаш жоизки, қиличбозлик бўйича ушбу жаҳон чемпионатида 130 дан ортиқ давлатлардан спортчилар иштирок этишди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг