Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жаҳон чемпионати 2 та олтин ва 1 та кумуш билан бошланди

Жаҳон чемпионати 2 та олтин ва 1 та кумуш билан бошланди

Тошкентда ўтказилаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси илк медалларини қўлга киритди. -67 кг. вазн тоифасида иштирок этган Достон Ёқубов даст кўтариш машқида 144 кг. билан кумуш медални қўлга киритди.

Силтаб кўтариш машқида эса у колумбиялик Франсиско Москера билан олтин медал учун кураш олиб бориб, якунда икки кураш бўйича ғалаба қилди. Бу терма жамоамиз учун жаҳон чемпионатидаги илк медаллар бўлди. Ушбу вазн тоифасида Адҳамжон Эргашев силтаб кўтариш машқида 174 кг билан кичик бронза медалини қўлга киритди.

Оғир атлетика бўйича ЖЧ, -67 кг.:

  • Достон Ёқубов (Ўзбекистон) – 324 кг (144+180)
  • Франсиско Москера (Колумбия) – 316 кг (137+179)
  • Зулфат Гараев (Россия) – 315 кг (146+169)
  • Адҳамжон Эргашев (Ўзбекистон) – 308 кг (134+174)
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг