Испания терма жамоаси футболчисини ўғри уриб кетди
Испания терма жамоаси ҳамда «РБ Лейпциг» футболчиси Дани Олмонинг қимматбаҳо соати қўлидан ечиб кетилди. Ўғриларга қаршилик кўрсатишга уринган футболчининг акаси жароҳатланган.
Воқеа Испаниянинг Валенсия шаҳрида юз берди. «Лейпциг»дан ватанига таътилга келган Дани Олмо акаси билан бирга сартарошхонадан чиқишида йўлтўсарларга йўлиққан.
Сартарошхона эшиги ташқарисида икки шахс футболчига ташланган ва қўлидаги 30 минг евро турадиган «Rolex» соатини ечиб олиб қочишган.
Қаршилик кўрсатишга уринган Данининг акасига жароҳат етказган талончилар машинага ўтириб кўздан ғойиб бўлишган.
Қизиғи, икки ой аввал «Формула-1»нинг монаколик пойгачиси Шарл Леклер ҳам соатини ўғирлатганди. Фақат унинг соати анча қиммат — 300 минг евролик «Richard Mille» эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter