Ислом Махачев Дастин Порьени қонли баҳсда мағлуб этди
Ислом Махачев Дастин Порьени мағлуб этди ва UFC камарини ҳимоя қилди.
UFC 302 турнирида Махачев майдонда устунлик қилди, аммо Порье яхши ҳимояланди. Жанг пайтида россиялик америкаликнинг бурнини синдирди ва унинг ўзи ҳам пешонасидан қаттиқ жароҳат олди.
Бешинчи раундда, Махачев Порьени бўғиб олди, натижада америкалик таслим бўлишга мажбур бўлди.
Россиялик UFC чемпионлик камарини ҳимоя қилди ва ярим ўрта вазн тоифасида чемпионлик учун курашиш истагини яна бир бор таъкидлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter