Сабина Бобоқулова ва Ирисхон Қурбонбоева иштирокини эрта якунлади
Боксчимиз Сабина Бобоқулова (-50 кг) Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги илк баҳсини ўтказди. Таиландлик Чутхамат Раксат билан жанг қилган ҳамюртимиз имкониятни бой берди ва шу нуқтада Олимпиададаги иштирокини тўхтатди.
***
Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг дзюдо баҳсларида яна бир ҳамюртимиз Ирисхон Қурбонбоева -78 кг вазн тоифасида япониялик Рики Такаямага қарши татамига чиқди.
Афсуски, ҳамюртимиз япониялик дзюдочига имкониятни бой бериб қўйди ва мусобақадаги иштирокини якунлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter