Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳоланд мутлақ рекорд ўрнатди

Ҳоланд мутлақ рекорд ўрнатди

«Манчестер Сити» футболчиси Эрлинг Ҳоланд АПЛда жорий мавсумдаги 35-голини урди.

Норвегиялик ҳужумчи «Вест Хэм» билан қолдирилган 28-турнинг учрашувида (3:0) битта гол муаллифи бўлди.

Шу тарзда у бир мавсумда 34 мартадан гол урган англиялик Энди Коул (1993/94 йил) ва Алан Ширер (1994/95) рекордларини ортда қолдирди.

Ҳоланд бу натижасини яхшилаш имконига эга, шунки АПЛда яна бир нечта тур ўйинлари ўтказилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг