Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳасанбой Дўстматов ва Иқболжон Холдоров Мексикада рингга кўтарилди

Ҳасанбой Дўстматов ва Иқболжон Холдоров Мексикада рингга кўтарилди

Фото: Olamsport

Мексиканинг Мексикали шаҳрида бўлиб ўтган бокс оқшомида ҳамюртимиз Ҳасанбой Дўстматов шу вақтга қадар мағлубиятсиз одимлаётган Мойзес Гутиересга қарши рингга кўтарилди.

Биринчи ўта енгил вазн тоифасида (48,9 кг) 8 раунд этиб белгиланган баҳс 3-раундда Хасанбой Дўстматовнинг муддатидан олдин ғалабаси билан якунланди.

Бу жангдан сўнг Дўстматовнинг жанглар статистикаси 5-0 (5 нокаут) кўриниш олган бўлса, рақиб 12 жангдан сўнг илк маротаба мағлубиятга учради.

Шунингдек, яна бир боксчимиз Иқболжон Холдоров ҳам ўзининг навбатдаги ғалабасини қўлга киритди. Холдоров мезбон боксчи Рамос Барахасни очколар ҳисобига кўра мағлуб этди. 

Иқболжоннинг проф-боксдаги статистикаси 3:0 га айланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг