Ҳасанбой Дўстматов яна мағлубиятга учради
Шу кунларда Остона шаҳрида бокс бўйича Қозоғистон президенти кубоги учун турнир бўлиб ўтмоқда.
Миллий олимпия қўмитаси берган хабарга кўра, чорак финал доирасида рингга чиққан олимпия ўйинлари чемпиони Ҳасанбой Дўстматов кутилмаганда ҳиндистонлик Лалбиаккима Нутлаига мағлубиятга учради.
Эслатиб ўтамиз, Ҳасанбой Дўстматов Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича «Губернатор кубоги» мусобақаси финалида ҳам мағлуб бўлган эди.
Оғир вазнли боксчимиз Санжар Турсунов эса мезбонлар вакили Антон Пинчукка имкониятни бой берди.
Шаҳобиддин Зоиров, Иқболжон Холдоров, Алиёр Норалиев, Исроил Мадримов каби боксчиларимиз эса ғалаба қозониб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритишди.
Бугун мусобақада ярим финал жанглари бўлиб ўтади:
-56кг: Шаҳобиддин Зоиров – К.Ералиев (Қозоғистон)
-60кг: Шунқор Абдурасулов – З.Сафиуллин (Қозоғистон)
-64кг: Иқболжон Холдоров – М.Вуттичаи (Тайланд)
-64кг: Алиёр Норалиев – Б.Ибрагимов (Қозоғистон)
-69кг: Маҳмуд Ғоипов – А.Жусупов (Қозоғистон)
-75кг: Исроил Мадримов – А.Аманкул (Қозоғистон)
-81кг: Бектемир Мелиқўзиев – Б.Нурдаулетов (Қозоғистон)
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter