Ҳақиқий мухлис севимли жамоасига ўйинчи сотиб олиш учун пул йиғмоқда
«Манчестер Юнайтед» мухлиси севимли клубига «Боруссия Дортмунд» ярим ҳимоячиси Жейдон Санчони сотиб олишга ёрдам беришга қарор қилди. Мэтью Келли исмли йигит GoFundMe порталида саҳифасини очиб: «Жейдон Санчони сотиб олишга МЮга кўмаклашинг», деб ёзиб қўйди.
«Эд Вудвордс ва Глейзерлар («Манчестер Юнайтед» эгалари) Жейдон Санчони сотиб олишга қодир эмас. Нанидан кейин ўнг томонда ўйнайдиган ҳужумчимиз қолмади», — дея таъкидлаган «Қизил иблислар» мухлиси.
Унинг айтишича, трансфер учун пул йиғмоқда. Чунки манчестерликлар «ғалати сабабларга кўра бунга қодир эмас».
Келлининг мақсади — 108 миллион фунт тўплаш. Ҳозирги кунда 300 фунт стерлинг хайрия қилинган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Санчо «Боруссия» сафида 44 та ўйин ўтказиб, уларда 20 та гол уришга ва 20 та голли узатма беришга муваффақ бўлди. Журналистлар британияликнинг МЮ сафига ўтиши ҳақида августнинг бошларида ёза бошлагандилар. Бироқ трансфер ҳали ҳам амалга ошгани йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter