Ҳабиб Нурмагомедовнинг менежери коронавирус билан касалланди
Ultimate Fighting Championship (UFC)нинг енгил вазнда чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг менежери Али Абдулазиз COVID-19 билан касалланди. «Вести» хабарига кўра, бу ҳақда унинг ўзи «Instagram»да ёзди:
«Дўстлар, ҳамкасблар, менга COVID-19 ташхисини қўйишди, ҳозир касалхонада даволаняпман. Буни ёзишдан мақсадим шуки, мен билан яқин мулоқотда бўлган барча эҳтиёт чораларини кўрсин».
Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб Нурмагомедов бугун, 24 октябрь куни ўз чемпионлик камарини учинчи марта ҳимоя қилиш учун америкалик Жастин Гэтжига қарши жанг ўтказади. Мусобақа Тошкент вақти билан 19:30 да бошланади. Асосий жанглар тахминан 23:00 дан старт олади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter