Гвардиола янги қоида бўйича биринчи бўлиб жазоланди
«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола футболда янги кучга кирган қоидага кўра, Англия премьер-лигасидаги сариқ карточка олган биринчи мураббий бўлди.
«Ливерпул»га қарши кечган Англия суперкубоги учун бўлиб ўтган учрашувда испаниялик мутахассис рақиб ўйинчилар хатти-ҳаракатидан норозилик билдириб, буни захирадаги ҳакамга жўшқинлик билан хабар қилишга шошилган. Бироқ бош ҳакам Мартин Аткинсон Гвардиоланинг жонбозлигини сариқ карточкага муносиб деб баҳолаган.
2019 йил 25 июндан кучга кирган янги қоидага кўра, огоҳлантириш нафақат футболчиларга, балки расмий учрашувнинг барча иштирокчиларига, жумладан, жамоанинг ўриндиқда ўтирган захира аъзоларига нисбатан ҳам қўлланилади.
Якшанба куни Лондондаги «Уэмбли» ўйингоҳида бўлиб ўтган учрашув 1:1 ҳисоби билан якунланди. «Шаҳарликлар» таркибида Раҳим Стерлинг 12-дақиқада голга муаллифлик қилган бўлса, 77-дақиқада «қизиллардан» Жоэль Матип ҳисобни тенглаштирган. Ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида «Сити» ғалаба қозонди — 5:4. Ғалаба зарбасини Габриэл Жезус киритишга муваффақ бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter