Гвардиола «шаҳарликлар» билан қолишга қарор қилди
Испаниялик мутахассис Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити» бош мураббийи сифатида фаолиятини давом эттирадиган бўлди. Англия вице-чемпиони у билан шартнома муддатини 2022 йил июнига қадар узайтирди.
Гвардиоланинг клуб билан аввалги шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар тузилганди. Спорт артибтраж суди УЕФАнинг «Манчестер Сити»ни еврокубоклардан четлатиш қарорини бекор қилганидан сўнг, Гвардиола «шаҳарликлар» билан қолишга қарор қилди.
Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»ни 2016 йилдан бери бошқаряпти. Клубга Англия чемпионатида иккита ғалабани, мамлакат кубогини, Лиганинг учта кубогини ютишда ёрдам берди. Бироқ асосий мақсад — Европа Чемпионлар лигасини ютиш «уддалаб бўлмас миссия»лигича қолмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter