Ғуломжон Европа чемпионини мағлуб этди, Шапиев эса «усулга тушиб қолди»
Эркин курашчимиз Ғуломжон Абдуллаевнинг муваффақиятли юриши давом этади.
Ҳамюртимиз чорак финалда Европа чемпиони, арманистонлик Арсен Харутюнянни мағлуб этди.
Энди у кечки дастурда финал йўлланмаси учун америкалик Спенсер Лига қарши курашади.
Яна бир эркин курашчимиз Жавраил Шапиев (-86 кг) ярим финал йўлланмаси учун гиламга чиқди.
Болгариялик Магомед Рамазанов билан курашган юртдошимиз ҳисобда олдинда бораётиб, усулга тушиб қолди ва мағлубиятга учради.
Энди рақиб спортчи финалга етиб борган тақдирда Шапиев бронза медали учун курашиш имкониятини сақлаб қолади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter