Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Грецияда Париж-2024 Олимпия ўйинлари машъали ёқилди

Грецияда Париж-2024 Олимпия ўйинлари машъали ёқилди

Фото: 24-канал Спорт

Грециядаги Қадимий Олимпияда 2024 йилги Париж Олимпиадаси машъалини ёқиш маросими ўтказилди. Бу ерда милоддан аввалги 776 йилда биринчи Олимпия ўйинлари ўтказилган.

Маросим Олимпия ўйинлари мадҳияси садолари остида унинг байроғи кўтарилиши билан бошланди. Сўнгра Франция ва Греция байроқлари кўтарилиб, опера қўшиқчиси Жойс Дидонато икки мамлакат мадҳияларини ижро этди.

ТАСС хабарига кўра, олий руҳоний роли топширилган актриса Мэри Мина қадимги юнон Гера ибодатхонаси қурбонгоҳида параболик кўзгу ёрдамида қуёш нуридан оловни ёқа олмаган, бунга ноқулай об-ҳаво халақит берган. Машъалани душанба кунги бош репетицияда олинган оловдан ёқишга тўғри келган.

Олимпия машъали бутун Греция бўйлаб олиб ўтилади ва 8 май куни Франциянинг Марсел шаҳрига етказилади.

Тантанали маросимда Грейция президенти Катерина Сакелларопулу, Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах, Греция Миллий олимпия қўмитаси раҳбари Спирос Капралос ва бошқа расмий шахслар қатнашди.

Эслатиб ўтамиз, Париждаги Ёзги олимпия ўйинлари 2024 йилнинг 26 июлидан 11 августига қадар бўлиб ўтади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг