Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ғофур Раҳимов «AIBA»га президент бўлди

Ғофур Раҳимов «AIBA»га президент бўлди

Фото: «Оcasia.org»

Бугун, 27 январь куни Халқаро бокс федерацияси(«AIBA»)нинг навбатдан ташқари конгресси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди.

«AIBA»нинг амалдаги президенти Франко Франчелли ўрнига ўзбекистонлик Ғофур Раҳимов муваққат президент этиб сайланди. Бунгача у вице-президент сифатида фаолият олиб бораётган эди.

— Мени сайлагани учун барча аъзоларга миннатдорлик билдираман, — деди Ғ.Раҳимов. — Дўстим Франко, сен «AIBA»ни сақлаб қолдинг. Мен ушбу жамоада 20 йилдан ортиқ вақт вице-президент бўлиб ишлаганимдан фахрланаман.

Маълумот учун, Ғофур Раҳимов 1951 йил 22 июль куни Тошкент шаҳрида туғилган. 2006 йилдан бери «AIBA»нинг ижрочи вице-президенти сифатида ишлаб келаётган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг