Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Германия 9 майдан футбол мусобақаларини давом эттирмоқчи

Германия 9 майдан футбол мусобақаларини давом эттирмоқчи

Фото: «Pixabay»

Карантин чоралари юмшатилган Германияда май ойидан футбол мавсуми давом эттирилиши мумкин. «Bild» нашри хабарига кўра, ўйинлар томошабинларсиз ўтказилади.

«Эҳтиёткорлик чораларини кўришимиз шарт. Ҳозирги шароитда томошабинларни стадионга тўплаш — нодонлик. Бўш трибуналардаги ўйинларни 9 майдан бошлашимиз мумкин», — деди нашрга берган интервьюсида Бавария бош вазири Маркус Зедер.

Эслатиб ўтамиз, Германиядаги футбол мусобақалари, хусусан, Бундеслига ўйинлари COVID-19 пандемияси туфайли тўхтатиб қўйилганди. УЕФА зонасидаги барча миллий чемпионатлар, Беларусни истисно қилганда, тўхтатилган.

Айни пайтга келиб, Бундеслига турнир жадвалида 55 очко билан «Бавария» етакчи бўлиб турибди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг