Гайичми Гайч? Футболкалар алмашиб кетди...
Россия футболида ғайриодатий воқеа юз берди: ЦСКА жамоаси «Оренбург»га қарши ўйиндаги ҳолат учун 150 минг рублгача жаримага тортилиши мумкин.
Гап шундаки, сербиялик Милан Гайич майдонга аргентиналик Адолфо Гайчнинг футболкасини кийиб тушган...
Армиячиларнинг ҳимоячиси Гайич Оренбургдаги ўйинда (2:2) биринчи таймда 22-рақамли футболкада тўп сурган. Танаффусдан сўнг майдонга 21-рақамли футболкада қайтди, унинг орт қисмига аргентиналик жамоадошининг фамилияси ёзилганди: Гайч. Ҳеч қанақаганги кўзбўямачилик бўлгани йўқ, шошилинчда футболкалар алмашиб кетган.
55-дақиқада учрашув ҳаками Владислав Безбородов Гайич ўз рақами остида ўйнамаётганини сезиб қолади ва ундан футболкасини алмаштиришни сўрайди.
Масала оддий, лекин... Россия премьер-лигаси регламентига кўра, футболчи нафақат бир ўйинда, балки мавсум давомида рақамини ўзгартиргани учун жамоа жазоланиши мумкин.
Бир чемпионат мавсуми давомида бир футболчи икки хил рақамдан фойдаланиши ёки рақамини ўзгартиришига йўл қўйилмайди, бунинг учун 20 мингдан 150 минг рублгача жарима белгиланган. Қарорни назорат-интизом қўмитаси қабул қилади.
Футбол, умуман спортда, ўхшаш, бир хил номлар кўп, ҳакамларнинг кўзи фақат рақамларни «кўради»...
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter