Гарет Бэйл янги жамоаси номини эълон қилди
«Реал» (Мадрид) собиқ вингери Гарет Бэйл фаолиятини Шимолий Американинг MLS лигасида давом эттиради. Футболчи ижтимоий тармоқларда «Лос-Анжелес» клуби либосини кийиб тушган видеосини тарқатди.
«Тезда учрашгунча, «Лос-Анжелес», — деб ёзди 16 июлда 33 ёшга тўладиган Бэйл.
30 июнда «Реал» билан шартномаси муддати якунига етиб, Бэйл эркин агентга айланади. Гарет мадридликлар сафида барча турнирларда 258 марта майдонга тушиб, 106 та гол урган, 67 та голли узатмани амалга оширган.
Бэйл — «Саутгемптон» тарбияланувчиси, 2007 йилда 14,7 млн евро эвазига «Тоттенҳэм»га ўтган. 2013 йил кузида уни лондонликлардан сотиб олиш учун «Реал» 101 млн евро тўлаган.
Гарет Бэйл испан гранди сафида 5 марта ЕЧЛ, 2 марта UEFA Суперкубогини қўлга киритган, 4 марта Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ютган, 3 марта Испания чемпиони бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter