Футбол оламида катта можаро чиқди: ЕЧЛ ва ЕЛ ярим финаллари ўтказилмаслиги мумкин
Европа футболида шов-шувли воқеалар бошланди. УЕФА кескин чораларни бошлади: Европа чемпионлар лигаси ва Европа лигаси мусобақаларининг ярим финаллари тўхтатилиши мумкин.
Қолверса, УЕФА бир қатор суперклубларни ички ва ташқи мусобақалардан четлатиши кутилмоқда. Бу клубларнинг юлдуз футболчилари эса ҳатто терма жамоаларида ўйнашдан ҳам маҳрум этилади.
Бундай кескин чораларга яқинда эълон қилинган янгилик сабаб бўлди.
Флорентино Перес бошчилигида Европанинг 12 клуби инқилоб бошлади: янги Суперлига тузилгани расман эълон қилди.
Ушбу клублар УЕФАнинг ЕЧЛни ташкил этишидан қониқмаганини айтиб, янги лига тузилганини маълум қилишди.
Европа Суперлигасида иштирок этадиган клублар ҳам маълум: Испаниядан «Реал» «Барселона», «Атлетико»; Италиядан «Милан», «Интер», «Ювентус»; Англиядан «Арсенал», «Челси», «Ливерпуль», «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед» ва «Тоттенҳэм».
Германия ва Франция клублари бу турнирни қўллаб-қувватлашмади.
Суперлигага Флорентино Перес президентлик қилади. Жоэль Глэйзер («МЮ») ва Андреа Аньелли («Ювентус») унга ўринбосар бўлади. Турнир август ойиданоқ старт олиши мумкин.
Бу мусобақа ташкил этиладиган бўлса, унинг ўйинларидан тушадиган фойда ўзаро тенг тақсимланади. Яъни, турнирда қатнашадиган ҳар бир клуб 350 миллион евродан олиши мумкин.
Юқорида қайд этилганидек, УЕФА, Испания, Англия, Италия федерациялари аллақачон қўшма баёнот беришган: инқилобчиларни муаммолар кутмоқда.
«Юқоридаги ваколатли органлар, шунингдек ФИФА ва бизнинг барча аъзо уюшмаларимиз ушбу жирканч лойиҳани тўхтатиш бўйича саъй-ҳаракатларимизда бирлашадилар», дейилади баёнотда.
Шунингдек, УЕФА янги сурерлигада иштирок этадиган ҳар бир клубга нисбатан 50-60 миллиард евро миқдоридаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter