«Формула 1» Россия Гран-приси учун шартномани бекор қилди
«Формула 1» раҳбарияти Россия Гран-приси учун шартномани бекор қилди. Бу ҳақда ташкилот баёнотига таяниб Reuters хабар берди.
Ушбу шартнома 2025 йилгача тузилган бўлиб, мусобақалар 2014 йилдан буён ўтказилиб келинган.
25 феврал куни «Формула-1» Сочи пойгасидаги Гран-прини бекор қилишга қарор қилган. Ташкилот Россияда бўлиб турган ҳозирги шароитда мусобақларни ўтказишни лозим деб топмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украинадаги ҳарбий вазият ортидан, ФИФА ва УЕФА ўзаро келишиб Россия футболига жиддий санкциялар қўллаганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter