Forbes дунёнинг энг кўп даромад олган спорт клублари рейтингини тузди (топ-20)

«Даллас Ковбойз» — дунёнинг энг қиммат ва сердаромад клуби.
Forbes дунёнинг энг кўп даромад олган спорт клублари рейтингини тузди.
Рейтингга киритилган 20 та спорт клубининг жами даромади 3,9 млрд долларни ташкил этиб, Миллий футбол лигаси (NFL, Америка футболи) вакили «Даллас Ковбойз» ўтган йилги етакчиликни сақлаб қолди.
Аммо вазият ўзгариши, янги медиа-шартномаларни қўлга киритган баскетбол жамоалари (NBA) етакчиликка даъвогар бўлиши кутилмоқда, трансферларга улкан маблағлар сарфлаётган «Барселона», «Манчестер Сити» ва «ПСЖ» зарарга ишлаётган бир паллада ҳеч бир совринсиз ҳам «Тоттенҳэм Ҳотспур» каби жамоалар сердаромадлар рейтингига кира олди.
«Даллас Ковбойз» нафақат дунёнинг энг қиммат ($10,1 млрд), балки энг кўп даромад олган жамоаси бўлди, «ковбойлар» 2023 йилда $564 млн ишлашди. Иккинчи ўринда — «Лос-Анжелес Рэмс» ($286 млн), учинчи — «Ню-Ингленд Пэтриотс» ($261 млн).
Forbes USA талқинига кўра, дунёнинг энг кўп даромад қилган спорт клублари қаторига 9 та NFL (Америка футболи), 5 та NBA (баскетбол), 3 та NHL (хоккей) ва 3 та APL (футбол) жамоаси кирди.
Жаҳоннинг энг кўп даромад олган 20 та спорт клуби-2025:
1. «Даллас Ковбойз» — $564 млн
Лига: NFL
Қиймати: $10,1 млрд
Эгаси: Жерри Жонс
2. «Лос-Анжелес Рэмс» — $286 млн
Лига: NFL
Қиймати: $7,6 млрд
Эгаси: Стэн Кронке
3. «Ню-Ингленд Пэтриотс» — $261 млн
Лига: NFL
Қиймати: $7,4 млрд
Эгаси: Роберт Крафт
4. «Эдмонтон Ойлерз» — $213 млн
Лига: NHL
Қиймати: $2,65 млрд
Эгаси: Дэрил Кац
5. «Лос-Анжелес Лейкерс» — $199 млн
Лига: NBA
Қиймати: $7,1 млрд
Эгалари: Жерри Басс оилавий трасти, Марк Уолтер, Тодд Боули
6. «Ню-Йорк Жайентс» — $190 млн
Лига: NFL
Қиймати: $7,3 млрд
Эгалари: Жон Мара, Стивен Тиш
7. «Манчестер Юнайтед» — $187 млн
Лига: APL
Қиймати: $6,55 млрд
Эгалари: Глейзер оиласи, Жеймс Рэтклифф
8. «Ню-Йорк Никс» — $182 млн
Лига: NBA
Қиймати: $7,5 млрд
Эгаси: Madison Square Garden Sports
9. «Ҳюстон Тексанс» — $164 млн
Лига: NFL
Қиймати: $6,1 млрд
Эгаси: Кэл Макнейр
10. «Тоттенҳэм Ҳотспур» — $161 млн
Лига: APL
Қиймати: $3,2 млрд
Эгаси: Жозеф Люис оилавий трасти, Дэниел Леви
11. «Ҳюстон Рокетс» — $160 млн (ўринлар бўлишиб олинган)
Лига: NBA
Қиймати: $4,9 млрд
Эгаси: Тилман Фертитта
11. «Вашингтон Коммандерс» — $160 млн (ўринлар бўлишиб олинган)
Лига: NFL
Қиймати: $6,3 млрд
Эгаси: Жош Ҳаррис
13. «Даллас Маверикс» — $158 млн (ўринлар бўлишиб олинган)
Лига: NBA
Қиймати: $4,7 млрд
Эгалари: Аделсон оиласи, Марк Кюбан
13. «Филаделфия Иглз» — $158 млн (ўринлар бўлишиб олинган)
Лига: NFL
Қиймати: $6,6 млрд
Эгаси: Жеффри Лури
15. «Манчестер Сити» — $148 млн
Лига: APL
Қиймати: $5,1 млрд
Эгаси: шайх Мансур ибн Зайд ол Наҳайён
16. «Индианаполис Колтс» — $146 млн
Лига: NFL
Қиймати: $4,8 млрд
Эгаси: Жеймс Ирсей
17. «Сан-Франциско Форти Найнерс» — $144 млн
Лига: NFL
Қиймати: $6,8 млрд
Эгаси: Йорк оиласи
18. «Лос-Анжелес Кингз» — $143 млн
Лига: NHL
Қиймати: $2,9 млрд
Эгаси: Филипп Аншутц
19. «Голден Стэйт Уорриорз» — $142 млн (ўринлар бўлишиб олинган)
Лига: NBA
Қиймати: $8,8 млрд
Эгалари: Жо Лэйкоб, Питер Губер
19. «Монреал Канадиенс» — $142 млн (ўринлар бўлишиб олинган)
Лига: NHL
Қиймати: $3 млрд
Эгаси: Молсон оиласи
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter