Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Финалда Бразилия Испанияга қарши ўйнайди

Финалда Бразилия Испанияга қарши ўйнайди

Олимпиада футбол баҳсларида ярим финал учрашувлари ўтказилиб, икки финалчи номи ҳам маълум бўлди.

Дастлаб, Мексика ва Бразилия олимпия терма жамоалари баҳс олиб боришди. Ўйиннинг асосий вақтида ҳисоб очилмади. Пеналтилар сериясида Бразилия 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бразилия – Мексика 0:0 (пеналтилар бўйича — 4:1)

Иккинчи баҳсда Япония Испанияга қарши ўйнади. Бунда ҳам асосий вақтида ғолиб аниқланмади, аммо қўшимча таймлар тугашига 5 дақиқа қолганида Асенсио ўз голи билан Испанияни финалга олиб чиқди.

Япония U-23 – Испания U-23 0:1
Гол: Асенсио, 115

Шу тариқа Олимпиада ғолиблиги учун Испания ва Бразилия баҳс олиб борадиган бўлди.

Япония ва Мексика эса бронза медали учун ўзаро курашади.

Финал 7 август куни, 3-ўрин учун ўйин эса 6 августда ўтказилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг