Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фазлиддин Ғоибназаровнинг кейинги жанги санаси маълум бўлди, бироқ рақиб сир тутилмоқда

Фазлиддин Ғоибназаровнинг кейинги жанги санаси маълум бўлди, бироқ рақиб сир тутилмоқда

Фото: Миллий олимпия қўмитаси

Рио Олимпиадасининг чемпиони, айни вақтда профессионал боксда ўз фаолиятини олиб бораётган юртдошимиз Фазлиддин Ғоибназаров навбатдаги жангини қачон ўтказишини эълон қилди. Унга кўра, Ғоибназаров 11 май куни саккизинчи бор профессионал рингга кўтарилади.

«Бўлажак жангнинг санаси ва қаерда ўтказилиши аниқ бўлди. Ростини айтсам, рақиб ҳам маълум. Бироқ унинг кимлигини ҳозир эълон қилмоқчи эмасман. Негаки жанггача ҳали вақт бор ва барчаси ўзгариб кетиши мумкин. Айни пайтда жамоам билан жангга қизғин тайёрланяпмиз. Рақиб исм-шарифини бир ҳафта ичида эълон қиламан», – дейди Фазлиддин Ғоибназаров.

Эслатиб ўтамиз, юртдошимиз шу пайтгача профессионал боксда етти бор жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган ва 4 таси нокаут эвазига қўлга киритилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг