Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фазлиддин Ғоибназаров 18 январь куни яна рингга кўтарилади

Фазлиддин Ғоибназаров 18 январь куни яна рингга кўтарилади

Рио Олимпидаси чемпиони, жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби, бугунги кунда профессионал боксда фаолият олиб бораётган Фазлиддин Ғоибназаров 18 январь куни (Тошкентда 19 январь куни тонгда) доминиканлик боксчи Рикардо Гарсияга қарши рингга кўтарилади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Боксчимиз мазкур жанг олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Жангга тайёргарлик якунланди. Машғулотлар юқори савияда ташкил этилди. Рақибим кутилмаган вазиятларни тақдим этади деб ўйламайман. Ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман, жароҳатим йўқ. Эртага вазн ўлчаш маросими, бир кун ўтиб эса жанг. Ўз ғалабам билан мухлисларни хурсанд қилмоқчиман», – деди Фазлиддин.

Маълумот учун, Фазлиддин профессионал рингда 6 маротаба жанг қилган ва уларнинг барчасини ўз фойдасига ҳал қилган (3 та нокаут). Рикардо Гарсия эса 19 маротаба жанг қилиб, 14 маротаба ғалаба қозонган (9 та нокаут). 4 та жангда мағлуб бўлган. Битта баҳсда эса дуранг қайд этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг