Европа лигасининг икки ўйини қолдирилди
Европа лигаси 1/8 финали ўйинларининг «Севилья» — «Рома» ҳамда «Интер» — «Хетафе» ўйинлари белгиланган санасида ўтказилмайдиган бўлди. Бу ҳақда УЕФА сайти хабар берди.
Айрим хабарларга кўра, «Рома»нинг самолётини Испания ҳукумати мамлакатга киритишга рухсат бермаган, Миланга учиб боришни эса «Хетафе» раҳбарияти истамаган — Европадаги «коронавирус маркази»дан ҳамма ўзини олиб қочмоқда.
Ҳар икки ўйин 12 мартга белгиланганди. Улар қачон ўтказилиши кейинроқ маълум қилинади.
Янги турдаги коронавирус сабабли Италия ва Испанияда март ойида спорт мусобақалари бекор қилинган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter