Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эрик тен Хагга афсонавий ёрдамчилар танлаб олинди

Эрик тен Хагга афсонавий ёрдамчилар танлаб олинди

«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Эрик тен Хагга афсонавий мураббийлар ёрдамчи қилиб танлаб олинган.

Жамоа матбуот хизматининг айтишича, Англия терма жамоасининг собиқ устози Стив Макларен ва нидерландиялик мутахассис Митчелл ван дер Гаг янги бош мураббийга ёрдамчи этиб тайинланишган.

Макларен 1999 йилда «Манчестер Юнайтед»да Алекс Фергюсонга ёрдамчилик қилган. Ўшанда «қизил иблислар» ЕЧЛ финалида ғалабани илиб кетишганди. Ван дер Гаг эса «Аякс»да тен Хагга ёрдамчи бўлган.

Эслатиб ўтамиз, апрелда Эрик тен Хаг «Манчестер Юнайтед»нинг янги бош мураббийи этиб тайинланганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг