Эрик тен Хаг «Манчестер Юнайтед»да суҳбатдан ўтди
Амстердамнинг «Аякс» жамоасини бошқараётган 52 ёшли мутахассис Эрик тен Хаг «Манчестер Юнайтед»да суҳбатдан ўтди. Бу ҳақда бугун, 23 март куни «The Daily Mail» нашри ёзди.
Шу пайтгача «МЮ» бош мураббийлиги учун асосий икки номзод сифатида Томас Тухел («Челси» бош мураббийи) ва Эрик тен Хаг кўрилаётганди.
Англия Премьер-лигасининг 2021/2022 мавсумида 29 ўйиндан сўнг 50 очко тўплаган «Манчестер Юнайтед» турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди.
Амалдаги бош мураббий Ралф Рангникнинг «Ман Юнайтед» билан шартномаси 2022 йилнинг 30 июнигача тузилган. Шундан сўнг у клубда маслаҳатчи сифатида фаолиятини давом эттиради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter