Энг кучли MMA жангчилари рейтинги тузилди. Ҳабиб Нурмагомедов олтинчи!
CBS талқинига кўра мазкур спорт турининг энг кучли вакиллари рўйхати тузилди. Бу ҳақда Америка телеканали сайтида хабар берилди.
Америкалик Жон Жонс энг яхши жангчи деб эътироф этилган. Иккинчи ўринни бразилиялик Андерсон Силва эгаллаган бўлса, учинчи ўрин канадалик Жорж Сен-Пьерга насиб этди.
Россиялик аралаш яккакураш (MMA) жангчиси 43 ёшли Фёдор Емельяненко рейтингдаги тўртинчи ўринни забт этди. 31 ёшли Ҳабиб Нурмагомедов эса олтинчи поғонадан жой эгаллади.
Емельяненко MMAда карьерасини 2000 йилда бошлаган. Оғир вазнли жангчи ўзининг охирги курашини 2019 йил декабрда ўтказиб, «Bellator» мусобақасида Куинтон Жексонни нокаутга учратди. Спортчининг ҳисобида MMAда жами 39 та ғалаба ва 6 та мағлубият бор, битта жанг ўтказилмаган дея ҳисобланган.
Енгил вазнда «Ultimate Fighting Championship» (UFC)нинг амалдаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ҳисобида MMAда 28 та жангда 28 та ғалаба мавжуд. Россиялик спортчи охирги марта ўтган йилнинг сентябрь ойида октагонга чиқиб, Дастин Порье устидан ғалаб қозонган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter