Энг кўп ҳақоратга учраган спортчилар аниқланди
2020 йил якунлари бўйича энг кўп ҳақоратга учраган спортчиларнинг рўйхати тузилди. «Pickwise» портали ўтказган тадқиқот ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари қолдирган салбий муносабатларга асосланди.
Рўйхатда таниқли футболчилар, баскетболчилар, американча футбол ўйновчилар ва бошқалар бор.
Демак, ушбу рўйхатни машҳур баскетболчи, «Лос-Анжелес Лейкерс» ҳужумчиси ЛеБрон Жеймс бошқармоқда, ижтимоий тармоқларда унинг шаънига 122 568 марта ҳақорат ёғдирилган. Иккинчи ўринда ҳам ҳужумчи — «Манчестер Юнайтед» ва Англия терма жамоаси футболчиси Маркус Рэшфорд (32 328), NFL (американча футбол лигаси) «Тампа-Бэй Бакканирс» жамоаси ўйинчиси Том Брэди (28 151) — учинчи ўринда.
Топ-10да шунингдек, «Бруклин Нетс» баскетболчиси Кевин Дюрант (4-ўрин), «Ювентус»нинг португалиялик юлдузи Криштиану Роналду (8-ўрин), NBAнинг «Голден Стэйт Уорриорс» жамоаси баскетболчиси Стефен Карри (9-ўрин) ва «Фенербахче» футболчиси Месут Ўзил (10-ўрин) каби таниқли спортчилар бор.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter