Элнур Абдураимов мексикаликни биринчи раунддаёқ «тинчитди»
Профессионал боксчимиз Элнур Абдураимов АҚШда ташкил этилган Golden Boy Fight Night бокс оқшомида мексикалик Леонел Моренога (11-3-1,9 КО) қарши жанг ўтказди.
Жанг вакант бўлиб турган IBF North American камари учун ташкил этилди.
10 раундга мўлжалланган жанг 1-раунддаёқ якунланди. Боксчимизнинг чап қўлда рақиб танасига берган кучли зарбасидан сўнг мексикалик оғриқдан йиқилиб қолди ва жангни давом эттира олмади.
Шу тариқа Элнур фаолиятидаги 10-жангида ҳам рақибини мағлубиятга учратди. У жангларнинг тўққизтасида муддатидан олдин якунлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter