Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Элмурат Тасмурадов ва Жалгасбай Бердимуратов Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди

Элмурат Тасмурадов ва Жалгасбай Бердимуратов Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди

Фото: Миллий Олимпия қўмитаси

Қозоғистоннинг Нур-Султан шаҳрида старт олган спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатининг тўртинчи куни терма жамоамиз учун муваффақиятли бошланди. Бироз аввал юнон-рим курашида терма жамоамизнинг тажрибали вакили Рио Олимпиадаси совриндори Элмурат Тасмурадов (-60 кг) учинчи ўрин ва Токио Олимпиадаси йўлланмаси учун курашда молдовалик Виктор Сиобануга қарши гиламга чиқди.

Кескин ва муросасиз кечган беллашув юртдошимизнинг ғалабаси билан якунланиб, ҳамюртимиз кечки дастурда бронза медали учун курашиш имконияти ва энг асосийси Токио Олимпиадасининг йўлланмасини қўлга киритди. Шунингдек яна бир вакилимиз Жалгасбай Бердимуратов (-77 кг) ҳам худди шу босқичда литвалик Паулиус Галкинас билан бир неча дақиқа аввал беллашди ва Токио Олимпиадасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Вакилимиз бугунги беллашувларни украиналик Володомир Яковлиев устидан қозонилган ғалаба билан бошлади. Бронза медали учун курашиш имконини берувчи босқичда эса литвалик Паулиус Галкинас ҳам мағлуб этилди. Бу ғалаба Бердимуратовни Токио Олимпиадаси иштирокчилари қаторига киритди. Спортчимиз кечки дастурда мусобақа мезбонларидан бири Асхат Дилмуҳаммедовга қарши бронза медали учун гиламга чиқади.

Шу тариқа ҳамюртларимизнинг Токио Олимпиадасига қўлга киритган йўлланмалари сони еттитага етди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг