Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Элдор Шомуродов машҳур карикатурачининг истагини бажарди

Элдор Шомуродов машҳур карикатурачининг истагини бажарди

Фото: ЎФА матбуот хизмати

ЎФА халқаро бўлими таклифи билан дунёга машҳур рассом Омар Момани Иорданияда Ўзбекистон терма жамоаси меҳмони бўлди. Унга терма жамоамизнинг махсус формаси совға қилинди.

Момани Элдор Шомуродов билан учрашиш истагини билдирганди ва бу истаги амалга оширилди.

Дунё футбол юлдузларининг карикатурасини чизиши билан танилган рассом Элдорнинг Италиядаги фаолиятига юқори баҳо берди.

Ўтган йили Омар Момани Элдор Шомуродовга атаб карикатура чизган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг