Элдор Шомуродов асосий таркибда тушган ўйинда «Рома» йирик ҳисобда ғалаба қозонди
Европа Конференциялар Лигасининг 2-туридан ўрин олган учрашувда Италиянинг «Рома» клуби Украинанинг «Зарья» меҳмони бўлди.
Учрашувнинг 7-дақиқасида Стефан аш-Шаарави ҳисобни очди.
Учрашувни асосий таркибда бошлаган Элдор Шомуродов 62-дақиқада ўз ўрнини Абраҳамга бўшатиб берди.
Кейиинги голларни Смоллинг ва Абраҳам киритди.
«Рома» очколари сонини 6 тага етказиб, гуруҳ пешқадамлигини сақлаб қолди.
«Заря» – «Рома» 0:3
Голлар: 0:1 – 7 аш-Шаарави, 0:2 – 66 Смоллинг, 0:3 – 68 Абраҳам.
«Заря»: Мацапура, Фаворов (Снурницин, 90), Имереков, Свек, Хомченовский, Кочергин, Булэтса (Захеди, 69), Назарина, Громов (Фримпонг, 90), Кабаев (Лунев, 83), Сайядманеш (Кристиан, 69).
«Рома»: Руй Патрисиу, Рожер, Смоллинг, Кумбула, Калафори, Кристанте, Пеллегрини (Вильяр, 77), Дарбо (Диавара, 70), Шаарави (Майораль, 78), Элдор Шомуродов (Абраҳам, 62), Карлес Перес (Дзаноло, 62).
Огоҳлантириш: Кумбула (81), Руй Патрисиу (83).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter