Эктор Купер мураббийлигидаги Ўзбекистон термасининг дастлабки ўйинига чипталар сотувга чиқарилди
Ўзбекистон – Сурия ўртоқлик ўйинлари чипталари бугун, 29 августдан сотувга чиқарилди. Чипталар нархи тоифасига қараб 20 минг, 25 минг ва 50 минг (CIP) сўмни ташкил қилади. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 6 сентябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Сурия терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Мазкур ўйин «Миллий» стадионида соат 20:00да бошланади.
Чипталарни мухлислар «Миллий» стадиони кассаларидан харид қилишлари мумкин. Шунингдек, футбол ишқибозларига қулайлик яратиш мақсадида одам кўп йиғиладиган жойлар — бозорлар, савдо мажмуалари олдида сайёр кассалар ташкил қилиниши режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter