Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЕЧЛ. Мадридда олтита, Лондонда тўртта гол киритилди

ЕЧЛ. Мадридда олтита, Лондонда тўртта гол киритилди

Европа Чемпионлар Лигасининг чоракфинал баҳсларида жанговар дуранглар қайд этилди.

«Реал» ўз майдонида «Манчестер Сити»ни қабул қилиб, дастлабки дақиқаларданоқ гол ўтказиб юборди.  Майдон эгалари тезда жавоб қайтариб, ҳисобда олдинга ҳам ўтиб олди.

Иккинчи бўлимда меҳмонлар кетма-кет голлар уриб яна олдига чиқишди. Бироқ яна мадридликлар мувозанатни тиклай олишди.

Яримфинал йўлланмаси масаласи кейинги ўйинга қолди.

ЕЧЛ. 1/4 финал. 9 апрел

Реал — Манчестер Сити 3:3

Голлар: Диаш (12, автогол), Родриго (14), Валверде (79) — Силва (2), Фоден (66),  Гвардиол (71).

Реал – Лунин, Карвахал, Рюдигер, Чуамени, Менди, Кроос (Диас, 72), Валверде, Камавинга, Беллингҳэм, Винисиус (Хоселу, 86), Родриго (Модрич, 72).

Манчестер Сити – Ортега, Аканжи, Стоунз, Диаш, Гвардиол, Ковачич, Грилиш, Бернарду Силва, Родри, Фоден (Алварес, 87), Ҳоланд.

Огоҳлантиришлар: Чуамени (1), Аканжи (37), Карвахал (81), Силва (88).

 «Бавария» ҳам «Арсенал» майдонидан дуранг билан қайтди. Сака ва Троссарнинг голларига Гнабри ҳамда Кейн жавоб берди.

Арсенал — Бавария 2:2

Голлар: Сака (12), Троссар (76) — Гнабри (18), Кейн (32, пеналти).

Арсенал – Райя, Уайт, Габриэл, Салиба, Кивиор (Зинченко, 46), Жоржинио (Жезус, 67), Эдегор, Райс, Ҳавертц (Парти, 86), Мартинелли (Троссар, 66), Сака.

Бавария – Нойер, Дайер, де Лигт, Дэвис, Горетцка, Лаймер, Киммих, Сане (Коман, 66), Мусиала, Кейн, Гнабри (Геррейру, 70).

Огоҳлантиришлар: Дэвис (9), Кейн (55), Парти (89).

Ушбу жуфтликларда жавоб баҳслари 17 апрел куни бўлиб ўтади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг