Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЕЧЛ. «Бавария» «Реал» билан дуранг ўйнади

ЕЧЛ. «Бавария» «Реал» билан дуранг ўйнади

Фото: Sovsport.ru

Европа Чемпионлар лигаси яримфиналининг илк учрашувида «Бавария» ўз майдонида «Реал Мадрид»ни қабул қилди.

Биринчи бўлимда Крооснинг ажойиб узатмасини голга айлантирган Винисиус мадридликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлим бошида майдонда тўлиқ устунликни ўрнатган мюнхенликлар қаторасига иккита гол киритишди — аввалига рақиб майдонига рейд уюштирган Сане аниқ ва кучли зарбаси билан дарвоза яқин бурчагини нишонга олди, орадан тўрт дақиқа ўтиб Кейн ўн бир метрликдан унумли фойдаланди. Иккинчи тайм якунида «Бавария» дарвозасига пеналти белгиланди, Винисиуснинг зарбасини Нойер қайтара олмади. Учрашув жанговар дуранг билан якунига етди — 2:2.

Финал йўлланмаси 8 май куни Мадриддаги жавоб ўйинида ҳал бўлади.

Бугун оқшом иккинчи яримфинал жуфтлигидаги ўйин ҳам Германияда бўлиб ўтади — Дортмундда «Боруссия» «ПСЖ»ни қабул қилади.

ЕЧЛ. ЯРИМФИНАЛ

Бавария — Реал 2:2

30 апрел, «Алянц Арена»

Голлар: Сане (53), Кейн (57, пеналти) — Винисиус (24, 83 пеналти).

Бавария — Нойер, Дайер, Ким Мин Чжэ, Мазрауи, Горетцка (Геррейру, 46), Лаймер, Киммих, Мюллер (Гнабри, 80), Сане (Дэвис, 87), Мусиала, Кейн.

Реал — Лунин, Начо (Камавинга, 65), Рюдигер, Менди, Валверде, Кроос (Диас, 76), Чуамени, Васкес, Беллингҳэм (Модрич, 75), Винисиус Жуниор, Родриго (Хоселу, 87).

Огоҳлантиришлар: Мазрауи (43), Кроос (64), Ким Мин Чжэ (82), Васкес (90+1).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг