Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЕЧЛ: 5-тур арафасида жамоаларнинг имконияти қандай?

ЕЧЛ: 5-тур арафасида жамоаларнинг имконияти қандай?

Фото: SuperSport

Европа чемпионлар лигасининг бугун бошланадиган 5-тур ўйинлари кўп нарсага аниқлик киритади.

Хўш, гуруҳ босқичидаги вазифани дўндириб қўйганлар, шунинг ҳаракатидагилар, Европа лигасини ўйлай бошлаганлар ва катта турнир билан хайрлашаётганлар кимлар, жамоаларнинг ҳолати қандай?

«Бавария», «Брюгге», «Манчестер Сити», «Наполи» ва «Реал Мадрид»: 1/8 финал йўлланмаси ҳал этилган, бу турда улар учун гуруҳдаги 1-ўрин масаласи ҳам ҳал бўлиши мумкин.

«Бенфика», «Боруссия», «Залцбург», «Интер», «Лейпциг», «Ливерпул», «Олимпик», «ПСЖ», «Порту», «Спортинг», «Тоттенҳэм» ва «Челси»: 5-турда бу жамоалар 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритишлари мумкин.

«Айнтрахт», «Атлетико», «Аякс», «Байер», «Барселона», «Динамо» Загреб, «Копенгаген», «Маккаби» Ҳайфа, «Милан», «Севиля», «Спортинг», «Шахтёр» ва «Ювентус»: 5-турда 1/8 финалга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлишлари мумкин, бироқ уларда Европа лигасига йўлланма учун имконият сақланиб қолади.

«Виктория», «Рейнжерс» ва «Селтик»: 1/8 финалга чиқиш имконияти қолмаган, бироқ 3-ўринни эгаллаб Европа лигасига йўлланмани қўлга киритиш имконияти бор.

«Байер», «Виктория», «Динамо» Загреб, «Копенгаген», «Милан», «Севиля», «Селтик» ва «Рейнжерс»: 5-турдан сўнг гуруҳда сўнгги ўринга тушиб кетиши мумкин.

Гуруҳлардаги вазият

А гуруҳи

  1. «Наполи» — 1/8 финалда
  2. «Ливерпул» — 1/8 финалга чиқиши учун дуранг ёки ғалаба керак
  3. «Аякс» — 1/8 финалга чиқиш имкониятини сақлаб қолиш учун 5-турда «Ливерпул»ни мағлуб этиши шарт
  4. Глазго «Рейнжерс» — имкониятлар тугаган

B гуруҳи

  1. «Брюгге» — 1/8 финалда
  2. «Порту» — 1/8 финалга чиқиши учун 5 ва 6-турларда ғалаба керак
  3. «Атлетико» Мадрид — 1/8 финалга чиқиши учун 5 ва 6-турларда ғалаба керак
  4. «Байер» Леверкузен — 1/8 финалга чиқиши учун 5 ва 6-турларда ғалаба керак

C гуруҳи

  1. «Бавария» — 1/8 финалда
  2. «Интер» — 1/8 финалга чиқиши учун 5 ва 6-турларда ғалаба керак
  3. «Барселона» — 1/8 финалга чиқиши учун 5 ва 6-турларда ғалаба керак
  4. «Виктория» Плзен — имкониятлар тугаган

D гуруҳи

  1.  «Тоттенҳэм» — 5-турда ғалаба қозонса 1/8 финалга чиқади
  2. «Марсел» — 5-турда ғалаба қозонса 1/8 финалга чиқади
  3. «Спортинг» — 1/8 финалга чиқиши учун 5 ва 6-турларда ғалаба керак
  4. «Айнтрахт» Франкфурт — 1/8 финалга чиқиши учун 5 ва 6-турларда ғалаба керак

E гуруҳи

  1.  «Челси» — 5-турда ғалаба қозонса 1/8 финалга чиқади
  2. «Залцбург» — 5-турда ғалаба қозонса 1/8 финалга чиқади
  3. «Милан» — 1/8 финалга чиқиши учун 5 ва 6-турларда ғалаба керак
  4. «Динамо» Загреб — 1/8 финалга чиқиши учун 5 ва 6-турларда ғалаба керак

F гуруҳи

  1. «Реал Мадрид» — 1/8 финалда
  2. «Лейпциг» — 5-турда ғалаба қозонса 1/8 финалга чиқади
  3. «Шахтёр» — 1/8 финалга чиқиши учун 5 ва 6-турларда ғалаба керак
  4. «Селтик» — имкониятлар тугаган

G гуруҳи

  1. «Манчестер Сити» — 1/8 финал
  2. «Боруссия» Дортмунд — 5-турда ғалаба қозонса 1/8 финалга чиқади
  3. «Севиля» — 1/8 финалга чиқиши учун 5 ва 6-турларда ғалаба керак
  4. «Копенгаген» — 1/8 финалга чиқиши учун 5 ва 6-турларда ғалаба керак

H гуруҳи

  1. «ПСЖ» — 5-турда ғалаба қозонса 1/8 финалга чиқади
  2. «Бенфика» — 5-турда ғалаба қозонса 1/8 финалга чиқади
  3. «Ювентус» — 1/8 финалга чиқиши учун 5 ва 6-турларда ғалаба керак
  4. «Маккаби» — 1/8 финалга чиқиши учун 5 ва 6-турларда ғалаба керак

5-тур ўйинлари (Ўзбекистон вақти билан берилган)

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг