Дзюдочиларимиз «Катта дубулға»даги иштирокини медалсиз якунлади
Ўзбекистонлик дзюдочилар Германиянинг Дюссельдорф шаҳрида ўтказилган нуфузли «Катта дубулға» турнирида иштирок этаётган эди.
Мусобақанинг биринчи кунги баҳсларида вакилларимиз Диёрбек Ўрозбоев ва Достон Ҳолиқулов имкониятни бой бериб қўйди.
-73 кг. вазн тоифасида жангларда иштирок этган ҳамюртимиз Ғиёсжон Бобоев илк жангида латвиялик Дмитрис Федосеженковсга қарши гиламга чиқди ва ғалаба қозонди. Иккинчи тўқнашувда эса у Мўғулистон вакили Баяртувшин Санжмятавга кураш олиб борди. Афсуски, ушбу жангда ҳамюртимиз мағлубиятга учради.
Шу тариқа, дзюдочиларимиз Дюссельдорф шаҳрида ўтказилган «Катта дубулға»дан медалсиз қайтадиган бўлдилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter