Дзюдо бўйича Тошкент «Катта дубулға» турнири бошланди
«Ҳумо арена»да дзюдо бўйича Тошкент «Катта дубулға» турнири старт олди.
Дастурга кўра, бугун енгил вазн тоифасидаги беллашувлар ўтказилиб, эркаклар -60 ва -66 кг, аёллар -48, -52 ва -57 кг вазн тоифаларида ғолиблик учун баҳс олиб боришади.
Финал баҳслари эса 17:00 дан бошланади.
Қуръа натижалари бўйича спортчиларнинг рақиби билан беллашуви жадвали билан ушбу ҳавола орқали танишиб олиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, турнирда 68 мамлакатдан 495 нафар спортчи медаллар учун кураш олиб боришади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter